Халқ билан мулоқот

Тойлоқ тумани Нурли йўл маҳалла фуқаролар йиғинида 2018 йилнинг
14 апрел куни туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси ва ЎзЛиДеП Тойлоқ туман Кенгашининг кўшма сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда туман ҳокими Б.Садуллаев, туман прокурори Ф.Абдухаликов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермуҳамедов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алмасов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, ЎзЛиДеП Тойлоқ туман Кенгаши раиси З.Авазов ҳамда тумандаги тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлари эшитилиб, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан муоммоларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди