МАҲАЛЛА СПОРТИ ФИДОЙИЛАРИ ЁДГА ОЛИНДИ

   

  Туманимизнинг барча маҳалла ва қишлоқларида  "9 май -­ Хотира ва қадрлаш куни"га бағишлаб тули маънавий­ маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

  Шундай хотира тадбирларидан бири ­ Қўшчинор маҳалласининг сўлим Пайшанбасиёб қишлоғида бўлиб ўтди. Маҳалла фаоли, тиниб­ тинчимас инсон Муҳиддин ака Насриевнинг жонбозлиги, шунингдек, саховатпеша ҳомийлар ва маҳалла фуқаролар йиғини кўмагида ташкил этилган тадбир қишлоқда спортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган марҳум инсонлар ­ Исмоил Азимов,Толиб Насимов, Ҳомид Зоҳидов, Шербой Имомов, Жўрақул Яздонов, Ҳамроқул Дониев,Шерзод Халилов, Ҳусен Расулов, Шерзод Бурҳоновлврнинг хотирасига бағишланди. Хотира турнирида иштирок этган туман ҳокими Б.Бобоназаров, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари М. Тўраев, Республика маънавият ва маърифат кенгаши туман бўлинмаси раҳбари, туман кенгаши депутати  З.Авазов, Хожа Ориф жомеъ-масжиди имом-хатиби Ҳ.Бўстонов ва бошқалар томонидан уларнинг номлари эҳтиром билан ёдга олинди.

   Жумладан, туман ҳокими Б.Бобоназаров юқорида номлари келтирилган жонкуяр инсонларнинг хизмати билан бугунги кунда маҳаллада соғлом турмуш тарзи қарор топаётганлигини алоҳида  таъкидлади  ва уларнинг оилаларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.       

      Шундан сўнг маҳалладаги 19 ва 20­мактаблар ўқувчи­ ёшларидан иборат 4та жамоа ўртасида  «миллионлар ўйини» ­ футбол, шунингдек, миллий кураш, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар ташклотчилар томонидан турли даражадаги медаллар, дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

                                                 

   

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди