Ватан ҳимояси муқаддас бурч!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ва 14 январ Ватан ҳимоячилари куни байрами тадбирлари туманнинг барча корхона, ташкилот ва муассасаларида кенг нишонланмоқда.

2018 йилнинг 12 январ куни туман ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлимлари, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Садуллаев, ҳарбий қисм командири подполковник С.Эшонқулов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси М.Тўраев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Ашуров, туман ҳокимлиги “Қўшчинор” газетаси бош муҳаррири М.Юлдошевалар сўзга чиқиб барча тантана иштирокчиларини мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги қутлуғ сана – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги билан самимий муборакбод этишди.

Тадбир давомида туман ҳокими Б.Садуллаев томонидан ўз хизмат вазифасини бекаму-кўст бажаришда намуна бўлаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга туман ҳокимининг ташккурномаси ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги Маданият ишлари бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди