Шаҳзод  муддатидан олдин талаба бўлди 

   

   Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқандда "Вазир ва ёшлар” учрашувида умумтаълим мактабларида ўқиши давомида юқори натижаларга эришган ўқувчилар билан учрашди.  
    Учрашувда муддатидан олдин ОТМга ўқишга кирган ўқувчиларни тақдирлади. 
 Таъкидлаш жоизки, 2020/2021-ўқув йилида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим муассасаларининг битирувчиларидан 28 нафари турли халқаро танловларда қатнашиб, грант асосида муддатидан аввал нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга кирган. 
   Тойлоқлик Шаҳзод Ҳамроқулов ҳам IELTS TOEFL  халқаро имтиҳон тизимида юқори балл тўплаб, хорижий давлатнинг нуфузли олийгоҳига ўқишга кирганлиги учун халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан тақдирланди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди