Тойлоқда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳалари ривожлантирилади

  Ички истеъмол бозорида гўшт, сут, тухум ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик озуқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 мартдаги «Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан, мазкур соҳада бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда.

   Соҳа ходимларини мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти билан таништириш, қолаверса, туманда гўшт, сут, тухум ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш мақсадида Тойлоқ туманидаги “Акмал Тошпўлотович” кўп тармоқли фермер хўжалиги даласида семинар ташкил этилди.

   Семинарда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлар, зоовет шахобчалари раҳбарлари, вилоят “Чорванасл” маркази Тойлоқ туман вакили ҳамда техник-осеминаторлари, туман сув ва қишлоқ хўжалиги бўлими, шунингдек, тумандаги чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

   Тадбир давомида вилоят ҳудудий “Чорванасл” маркази директори Шуҳрат Ташпўлотович, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва илмий текшириш инисититути директори, Ўзбекистон Республикаси Паррандасаноат уюшмаси директори ўринбосари Ж.Файзиев, Тиббиёт ва ветеринария инисититути профессорлар томонидан ҳам соҳани ривожлантириш борасида илмий тушунтиришлар берилди.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди