ПОЙТАХТЛИК ШИФОКОРЛАР – ТУМАНИМИЗДА

       10 апрелдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор Феруза Ҳайдарова раҳбарлигида туманимизга ташриф буюрган пойтахтлик юқори малакали шифокорлар туман секторлари кесимида маҳаллаларда бўлишиб, биринчи галда оғир хасталиги бўлган беморларни аниқлаш ва даволаш тадбирларини ўтказмоқдалар. Турли тиббий йўналишларнинг етук мутахассислари( нейрохирург, кардиолог, эндокринолог, травмотолог, уролог ва ҳоказо) бўлган тошкентлик шифокорларга Самарқанд вилоят Эндокринология диспансери 20 дан зиёд мутахассислари ҳамда туманимиз тиббиёт бирлашмаси шифокорлари яқин ёрдам беришмоқда.  Маҳаллалар кесимида тузилган бригадалар огир касалларни аниқлаб, муолажа қилишни бошлаб юбордилар. Бу жараён туманимиз тиббиёт ходимлари учун "Маҳорат дарси" эканлиги билан аҳамиятли бўлмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди