Поклик ва озодалик тадбири

   Тозалик ва озодалик азалдан халқимизнинг миллий қадриятларидан бири саналади. Юртимизда анъанага айланган ҳашарлар кўнгиллар ободлигига, аҳоли саломатлигига, юртимиз янада чирой очишига хизмат қилади.
    Ана шундай эзгу тадбирлардан бири бугун Чароғбон маҳалласида жойлашган кўп-қаватли уй-жойларда бўлиб ўтди. “Тойлоқ коммунал ширкат” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан ташкил этилган ободонлаштириш тадбирида тозалик ва озодалик юмушлари бажарилди. Кўп қаватли уйлар атрофи супуриб-сидирилди, манзарали дарахт кўчатлари экилди, йўл ва кўчалар тартибга келтирилди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди