ТУМАНДА ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

Тумандаги педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабр кунидаги Олий мажлисга қилган мурожаатномасини Тойлоқ туман маҳаллалари ва ташкилотларида тарғиб қилиш бўйича ташкил этилган вилоят ва туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Турсунов Фарҳод, институтнинг илмий ишлари бўйича проректори Асланова Дилбар, институт ўқитувчилари Усмонов Зайниддин, Мустафоев Ғолиб, Ҳасанов Бектош, Ҳазратв Аброр, Дўстматов Бекмуҳаммад, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман давлат солиқ инспексияси, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кенгаши, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими Б.Садуллаев кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий мажлисга қилган мурожаатномасини мазмун моҳиятини Республикада, вилоятда ва Тойлоқ туманида 2017 йилда олиб борилган ишларнинг якуни ва Ҳаракатлар дастури бўйича 2018-2021 йилларда қилиниши керак бўлган ишларни 5 та бўлим бўйича алоҳида-алоҳида тушунтириш бериб ўтди. Жумладан, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган Президентимиз ғоясини фаолиятимизнинг асосий мезонига айланиши кераклиги тўғрисида тушунтириб берди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Турсунов Фарҳод “Ҳаракатлар стратегияси”нинг 1-устивор йўналиши “Давлат ва жамият қурилишининг такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилиб, давлат ва жамият қурилишида бўлаётган ислоҳотларнинг туб мазмун моҳиятини мисоллар билан тушунтириб берди.

Шу институтнинг катта ўқитувчиси Зайниддин Усмонов “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд – ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида”, шу институтнинг илмий ишлар бўйича проректори Дилбар Асланова 3-йўналиш “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” тўғрисида аниқ мисоллар билан маъруза қилди. Институтнинг катта ўқитувчиси Бектош Ҳасанов 4-йўналиш “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” соҳаси бўйича, институтнинг катта ўқитувчиси Бекмуҳаммад Дўстматов 5 йўналиш “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш” деб номланган йўналишларни мазмун моҳиятини тушунтириб берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномаси юзасидан туман ҳокимлиги томонидан 5 та гуруҳ тузилиб, бу гуруҳлар тумандаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли, маҳаллалар ва ташкилотлар иштирокида йиғилишлар ўтказиб, мурожаатноманинг мазмун моҳиятини тушунтириб бериш учун улар билан семинар йиғилиши ўтказилди. 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди