Тойлоқда “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

   Тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди ёрдамчиси Н.Абулсаидов ва архив мудири В.Ахмедовлар томонидан ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

   Мазкур учрашув давомида суд ходимлари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2021 йил 30 мартдаги ЎРҚ-679-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ёритиб берилди.

   Йиғилиш якунида ёшларнинг саволларига суд ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди ҳамда қонун нормаларини қўллаш юзасидан мулоҳазалар баён қилинди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди