Хайр-саховат – инсон зийнати

    Халқимизга хос хислатлар ҳақида сўз кетганда, мурувват ва меҳр-оқибат, саховатпешалик алоҳида тилга олинади. Чиндан ҳам, бу каби инсоний фазилатлар юртдошларимизнинг кундалик ишлари, ниятлари билан уйғунлашиб кетган.

   Бинобарин, инсон ва унинг манфаатлари устувор саналган мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат замирида ҳам аҳоли турмушини янада фаровон этиш, эҳтиёжмандларга кўмаклашиш каби улуғвор мақсадлар мужассам. Шу мақсадда шакллантирилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Қолаверса, халқимиз орасида саховатпеша инсонлар кўпки, улар ҳам имкон қадар йиқилганни суяб, элнинг оғирини енгил қилишда ҳисса қўшиб келишмоқда.

   Хусусан, исми-шарифини ошкор қилишимизни истамаган саховатпеша тумандошимиз, 6 нафар эҳтиёжманд” оилаларга жами 6 миллион 300 минг сўм пул маблағини ҳадя қилди.

   Яратган барчамизни хайр-саховатли, меҳр-мурувватли, неъматларининг шукронасини адо этгувчилар қаторида бўлишликни насиб айласин!

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди