Тойлоқда маҳаллабай ишлаш тизими танқидий-таҳлил қилинди

 

   Маҳаллани одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилмага айлантириш борасида жиддий қадамлар ташланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Бу тизим мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжуд.

   Шу сабабли бугун жойларда бу борадаги ишларнинг сифат ва самараси таҳлил қилиб борилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири бугун Тойлоқ туманидаги барча секторларда бўлиб ўтди.

  Жумладан, 2-сектор ҳудудида ўтказилган йиғилишда туман ҳокими Б. Бабоназаров раислик қилди. Шунингдек, йиғилишда сектор раҳбари, туман прокурори Асомиддин Сайпиддинов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Хўжамуродов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Норқул Асадов, 2-бошқарув офиси раҳбари, маҳалла раислари ҳамда маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар иштирок этишди. Йиғилишда бошқарув офислари ва маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар томонидан ҳар бир маҳалланинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги ва унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, ҳар бир маҳаллада хонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ва МФЙ бўйича сўровномаларнинг ўтказилиши ҳолати, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтарига киритилган фуқароларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, жумладан, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш (имтиёзли кредит, субсидия, ер ажратиш, асбоб-ускуна олиб бериш, хонаки товуқ тарқатиш ва бошқалар) бўйича амалга оширилаётган ишлар каби масалалар муҳокама этилди.

   Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан, туман ҳокими Б.Бабоназаров сўзга чиқиб, “Махаллабай ишлаш” тизими ва амалга оширилаётган ишлар буйича 2-сектор ҳудудида бажарилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан атрофлича тўхталиб ўтди.

   Шундан сўнг, туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Сайпиддинов 2-бошқарув офиси раҳбари ва аъзолари, шунингдек, доимий вакилларнинг олиб борётган ишлари буйича сўров ва суҳбат тарзида муҳокамага қилинди.

   Маҳаллаларда, “Доимий вакиллар” Агро банк филиали ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги, Қўрғонча, Боғичинор, Бирлик маҳаллаларида сўровномаларни ўтказилиши (тўлдирилиши) ҳолати талабга жовоб бермаслиги таъкидланди.

   Шундан сўнг, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Хўжамуродов сўзга чиқиб "Маҳаллабай" ишлаш тизимини янада жонлантириш, масъулиятни ошириш, фуқаролар тақдирига бефарқ қарамаслик,  ишларни жиддий ташкил этиш, ҳар бир бошқарув офиси раҳбари ҳамда доимий вакиллар  қўлида барча ҳисоб-китоблар бўлиши шартлиги таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга йиғилиш давомида 2-бошқарув офиси ва барча ишчи гуруҳ аъзоларига маҳаллабай ишлаш тизими юзасидан ишларни ташкил этиш буйича кўрсатмалар берилди.

  Худди шундай йиғилиш туманинг барча секторларида ўтказилди.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди