2 апрель – Халқаро болалар китоби куни

    Ҳар йили машҳур ҳикоянавис адиб, бизга “Қор маликаси” эртаги билан танилган Ҳанс Кристиан Андерсеннинг туғилган куни – 2 апрелда Халқаро болалар китоби куни дунё бўйлаб нишонланади. Ушбу байрам 1967 йилда Ёшлар китоблари халқаро кенгаши (IBBY) ташаббуси ва қарори билан жорий этилган.
    Кенгаш ушбу кун орқали болаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини яхшилаш, янги авлод маънавий ва интеллектуал қиёфасини шакллантиришда болалар китобининг ролини оширишни тарғиб қилади. Шунингдек, байрамнинг мақсадларидан бири болалар адабиёти, китоб санъати ва маданиятини ривожлантириш ҳамда болалар китобхонлиги борасидаги мавжуд муаммоларга дунё ҳамжамияти эътиборини қаратишдан иборат.
   Сана муносабати билан туманимиздаги 14-умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди