Тойлоқнинг порлоқ юлдузи Фариза вилоятда биринчи

   

 Самарқанд  вилоят  Тойлоқ туман  21 - умумтаълим  мактабининг   4-синф  ўқувчиси  Сайфидинова  Фаризанинг  ширали  овози  ёшлигидан  ҳаммани  ўзига  жалб  қилган  десак,  муболаға  бўлмайди.  Чунки  у  илк  бор  “Камалак” болалар  ташкилоти  томонидан ўтказилган “Камалак  юлдузлари” болалар  ижодиёти фестивалининг  туман  босқичида 6-8 ёшлилар  ўртасида  1-ўринни  эгаллаганлиги   бунинг  исботидир.  Унинг  қўшиқ  хиргойи  қилиб  юришига ота-онаси ҳамда ўқитувчилари алоҳида  эътибор  қаратиб,  мактабдаги  турли тадбирларга иштирок  этишига,  жонли  ижродаги  қўшиқларидан  ижро  этишига  ундади.  Нафақат мактаб  ўқитувчилари ҳаттоки,  туманимиз   ҳокими  Баҳодир Бабоназаров ҳам бу  жажжи қизчанинг мухлиси бўлди.

    Фариза кўплаб тадбирлар, кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, турли даражадаги ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Хусусан,    у  “Камалак” болалар  ташкилоти  томонидан ўтказилган “Камалак  юлдузлари” болалар  ижодиёти фестивалининг  туман  босқичида 9-12  ёшлилар  ўртасида  1-ўринни, 2019 йил  Ўзбекистон Республикасининг  Термиз  шаҳрида  ўтказилган  Академик ва  эстрада  ижрочилиги танловида  III даражали диплом, 2020  йил  декабрь  ойида республикамиз  бўйлаб  ўтказилган “Ёшлар  фестивали”да жонли  ижро йўналиши бўйича 1-даражали  диплом, COVID-19 коронавирус пандемияси даврида  "5 ташаббус  уйда"  танловининг “Энг  яхши  чолғу  ижрочиси" номинацияси  бўйича  1- даражали  диплом  билан  тақдирланди.

    Шунингдек, Ёшлар  иттифоқи  томонидан  ўтказилган “Ёшлар  овози” кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, 6-15 ёшлилар  ўртасида эстрада  йўналиши  бўйича  ғолибликни  қўлга  киритди. Энди Фариза “Ёшлар овози”нинг республика босқичида иштирок этади.

   Биз 21-умумтаълим мактаби жамоаси Фариза Сайфиддиновага омад тилаб қоламиз.

 

Мубина Ўринбоева,

21-умумтаълим мактаб ўқитувчиси.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди