Тойлоқда барча мактаблар мусиқа асбоблари ва спорт инвентарлари билан таъминланди

   Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканлигини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу сабабли давлатимиз раҳбари томонидан ёшларимизни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, 5 та муҳим ташаббусни илгари сурди.

      Мазкур ташаббус ижросини таъминлаш, ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шароит яратиш, шунингдек, мактабларнинг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш мақсадида Тойлоқ туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан туманимиздаги 60 та умумтаълим мактабларига 3 турдаги мусиқа асбоблари ҳамда 10 турдаги спорт инвентарлари берилди.

    Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Б. Бабоназаров ўз сўзида келажак авлодни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш олдимизда турган устувор вазифалардан бири эканлигини, шу сабабли уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятларини янада ошириш йўлида бор имкониятларимизни ишга солишимиз кераклигини таъкидлади.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди