Туманда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонида қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туманда меҳнатга лаёқатсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 5 нафар фуқароларга намунавий уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, ушбу фуқароларнинг оилаларига туман ҳокимлиги томонидан мебел ва ошхона жиҳозлари, теливезор ҳамда бошқа турдаги маиший техника воситалари олиб берилди.

Шу билан бирга, туманнинг Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи I-гуруҳ ногирони Бобохонов Дадахонга Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Икромович томонидан Самарқанд шаҳридан қурилган 1 хонали уй-жой билан бепул таъминланди.

Тадбирда туман Халқ қабулхонаси, туман Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси, Маънавият ва маърифат кенгаши туман бўлими, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида туман ҳокими Б.Садуллаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб, бугунги кунда кам таъминланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқароларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ҳамда уларга барча шароитлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди