Сарвиноз Ўзбекистон чемпиони бўлди

  Жорий йилнинг 18-21 февраль кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг самбо ҳамда жанговор самбо тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан 200 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

   Қизғин ва муросасиз кечган ушбу нуфузли мусобоқада Тойлоқ олимпия захиралари коллежининг курашчилари муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди. Хусусан, аёллар баҳсида 72 кг вазн тоифасида маҳоратли курашчимиз Гулмира Исматова 3-ўринни, 65 кг вазнда Сарвиноз Эсанова 1-ўринни қўлга киритган бўлса, худди шу вазнда Мунира Бойхўрозова 3-ўрин соҳибаси бўлди.

    Шунингдек, эркаклар баҳсларида 88 кг вазнда Ойбек Дўстмуродов кумуш медаль, 64 кг вазнда Рўзибой Эгамов ҳамда 98 кг вазнда Эъзозбек Равшановлар бронза медални қўлга киритишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди