“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам”

   Тойлоқ туманида мингга яқин фуқаро иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди. 
    Туман ҳокимлиги, Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси 14-алоҳида отряди, туман ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган марафонда туман корхона ва ташкилотлари ходимлари, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ҳамда ЧЁТ ўқитувчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар, уюшмаган ёшлар, нуронийлар ва аҳоли иштирок этди. 
   Иштирокчилар 29-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби олдидан туман марказий ўйингоҳигача бўлган масофани босиб ўтишди. 
    Аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини қарор топдириш, пиёда юришнинг аҳамиятини тарғиб қилишда бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта. Зеро, кишининг соғлом ва тетик бўлиши фаол турмуш тарзига ҳам боғлиқ.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди