Сайёр қабулда Элматжон туман ҳокимига миннатдорчилик билдирди

   Юртимизда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилмоқда. 

    Бугун туман Ҳалқ қабулхонасида туман ҳокими Б. Бабоназаров раҳбарлигида ўтказилган оммавий сайёр қабулда ҳам алоҳини қийнаб келаётган муаммолар таҳлил этилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

    Тойлоқ туманида 204 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шундан 46 минг 700 нафардан ортиғини ёшлар,  ташкил этади. Улар орасида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасидан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганлар талайгина. Аммо туманда ишсиз юрганлар ҳам йўқ эмас. Бугунги сайёр қабулда 4 нафар ёшлар кредит масаласида мурожаат қилди. Улар орасида Найман маҳалласида яшовчи Элматжон Ўринов ҳам бор.

    -Оилада уч кишимиз. Онам синглим иккаламизни ёлғиз ўзлари катта қилдилар. Мен айни дамда Самарқанд давлат университети талабасиман, -дейди Элматжон Ўринов. - Оилавий даромадимизни ошириш мақсадида кредит олиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўймоқчимиз. Шу масалада амалий ёрдам сўраб туман ҳокимига мурожаат қилдим. Тез орада ишимиз ижобий томонга ҳал бўлишига ишонаман. Чунки, худди шундай сайёр қабулларнинг бирида контракт тўлови масаласида қилган мурожаатим ўз ечимини топган эди. Бунинг учун туманимиз ҳокими Баҳодир Бабоназаровга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

   Сайёр қабул давомида фуқаролардан уй-жой, моддий ёрдам, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, кредит олиш каби масалалар юзасидан элликка яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар атрофлича муҳокама қилиниб, муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди