Бугун бўлиб ўтган туман кенгаши сессиясида Кенгаш котибиятига мудир тайинланди

   Бугун  Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг 21-сессияси бўлиб ўтди.

   Сессия ишини Кенгаш раиси Б. Бабоназаров олиб борди.

   Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тойлоқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоиловнинг 2020 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
  2. Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси М.Эргашевнинг, Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди раиси О.Назаровнинг ва Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси У.Мурадовнинг “Қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти.
  3. Туман Адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоровнинг 2020 йил якуни бўйича амалга оширган иш фаолияти юзасидан ахбороти.
  4.  Ташкилий масала.

   Биринчи масала юзасидан таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тойлоқ туманидаги Халқ қабулхонасига жами 758 (2019 йилда 594 та, ўтган йилга нисбаттан 164 та 27% кўп) нафар фуқароларни мурожаатлари қабул қилинди. Шу жумладан: 348 (258) та оғзаки, 410 (336) та ёзма равишда, 348 та оғзаки мурожаатларга қонуний ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, 410 та мурожаатлар тегишли ташкилотларга виртуал орқали юборилган.

    Халқ қабулхонасига келиб тушган 758 та мурожаатлардан 469 таси қаноатлантирилган, 267 тасига тушунтириш берилган, 22 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

   Туман худудида сектор рахбарлари томонидан 192 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Карантин сабабли сектор котибларининг туман Халқ қабулхонасига тақдим қилинган маълумотларига кўра, сектор рахбарлари томонидан 82 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган.

   Учрашувларда 4243 нафар ёшлар қамраб олинган, 477 нафар ёшлар томонидан, 490 та муаммоли масалалар буйича мурожаатлар қабул қилинган, 81 та мурожаат қаноатлантирилган, 409 та мурожаатларга асосли тушунтириш берилган.

    Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман суди томонидан 2020 йил 12 ойи давомида 117 нафар шахсга нисбатан 97 та жиноят иши мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, шундан 88 нафар шахсга нисбатан 69 та жиноят иши бўйича айблов ҳукм чиқарилган, 2 та жиноят иши бўйича 2 нафар шахсга шартли ҳукм чиқарилган, 1 та жиноят иши бўйича 1 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган, 28 нафар шахсга нисбатан 27 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Айблов ҳукми чиқарилган шахслардан:

- 7 нафарини аёллар;

- 4 нафарини вояга етмаганлар;

- 3 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар ташкил қилган.

Айблов ҳукми чиқарилган шахсларга оид жазо тайинлаш амалиёти;

- 9 нафарига жарима;

- 26 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари;

- 28 нафарига озодликни чеклаш;

- 23 нафарига озодликдан маҳрум қилиш;

- 2 нафарига бошқа турдаги жазо чоралари қўлланилган.

    2020 йил давомида Тайлоқ туманлараро иқтисодий судига  681 (2019 йилнинг шу даврида - 2843) та даъво аризаси келиб тушган бўлиб, шундан, 546 (2480) та даъво ариза иш юритувига қабул қилинган; 125 (266) та даъво ариза қабул қилинмасдан қайтарилган; 7 (30) та даъво аризасини қабул қилиш рад этилган, 2 (679) та даъво аризаси тегишлилик бўйича бошқа иқтисодий судига юборилган.

   

    2020 йил давомида Тайлоқ туманлараро иқтисодий судида жами 600 (2446) та (шундан, 84 та иш 2019 йилдан қолдиқ ўтган) иш кўриб чиқилган бўлиб, шундан, 517 (2165) та иш бўйича даъвогарларнинг даъво талаби қаноатлантирилган, 67 (247) та иш бўйича даъво аризани қаноатлантириш рад этилган, 8 (11) та иш бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 8 (23) та иш бўйича иш юритиш тугатилган (шундан, 3 (6) та иш бўйича келишув битими тузилган).

   Туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида 9 та ўрганиш ва 19 та мониторинглар ўзтказилиб, натижаларига кўра 1986 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

 

   Мазкур қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик бўйича жами 329 та таъсир чоралари қўлланилди.

   Хусусан, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида 74 та тақдимнома, қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 230 та огоҳнома, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида 23 та маъмурий, жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳақида 2 та жиноий таклифлар киритилиши таъминланди.

   Киритилган тақдимномаларга асосан 44 нафар мансабдор ва масъул шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, маъмурий таклифлар натижасига кўра 18 нафар масъул шахсларга маъмурий жарималар қўлланди.

   Тумандаги давлат органлари ва ташкилотларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллаш масалалари юзасидан 23 та расман ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

   Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди. Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, депутатлик корпуси иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши қарорига мувофиқ туман Кенгаши депутати Ҳамроев Бобир Олимқулович Кенгаш котибияти мудири этиб тайинланди.

    У бунга қадар Тойлоқ тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби маънавият ва маърифат ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

   Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилгач,  Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

    Шунинг билан сессия ўз ишини танаффуссиз якунлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди