2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар! Тарғибот тадбирлари 2-секторда давом этди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида ўтказилаётган тарғибот тадбирида қатнашган вилоят ишчи гуруҳи аъзолари "Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар", "Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари", "Иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этиш – узоқ муддатли барқарор ўсишнинг пойдевори", "Мурожаатномада ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар ҳамда "Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар", "Ватанпарварлик ‒ инсонийликнинг олий тимсоли" каби мавзуларда маърузалар қилишди.

   Шунингдек, тадбирда туман ҳокими Б.Бабоназаров Мурожаатномада айниқса, фан, таълим, соғлиқни сақлаш тизимига тааллуқли бир қатор стратегик йўналишлар белгилангани, ундан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш  тизимда фаолият олиб бораётган мутахассислардан янгича дунёқарашни талаб этишини таъкидлади.

  Худди шундай тадбирлар туманнинг 3 ва 4-секторлари ҳудудларида ҳам ўтказилди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди