Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилмоқда

   

    Жорий йилнинг 15-25 январь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган эди.

   Шу муносабат билан бугун 1-сектор ҳудудидаги Боғизоғон маҳалласида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

   Кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Б.Бабоназаров, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори С. Жумаев, СамДУ профессори А. Самадов, СамДУ доцентлари Х. Маматов, Ш. Ҳошимов, Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти доцентлари С. Алиқулов ва А. Қўлдошевлар иштирок этишди.

   Тадбирда тарғиботчилар "Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар", "Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари", "Иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этиш – узоқ муддатли барқарор ўсишнинг пойдевори", "Мурожаатномада ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар ҳамда "Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар", "Ватанпарварлик ‒ инсонийликнинг олий тимсоли" каби мавзуларда маърузалар қилинди ва мурожаатноманинг мазмун-моҳияти очиб берилди.

   Шунингдек, тадбир давомида тақдимотлар ва видеороликлар намойиши этилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди