МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ УЛУҒЛАНДИ

   

   Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг туманимизда жойлашган ҳарбий  қисмида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

      Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд  вилоят бошқармаси бошлиғи, полковник Л. Яхшиликов, Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров ҳамда туман секторлар раҳбарлари, Ургут тумани ҳокими Б. Жабборов, Жомбой тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.

   Дастлаб, туманлар ҳокимлари сўзга чиқишди. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини тадбриклаб, Ватан ҳимоясидек улуғ ва шарафли ишга ўзини бағишлаган мард ҳарбий хизматчиларни давлатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида олиб бораётган хизматлари учун чуқур миннатдорчилик билдиришди ва ҳарбий тайёргарлик жараёнида алоҳида муваффақиятларга эришган, она Ватанимиз тинчлигини таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга ўзларининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширишди.  Шунингдек, Ватан ҳимоячилари кунини кенг нишонлаш ҳамда ёшлар онгига ҳарбий ватанпарварлик туйғусини чуқур сингдириш мақсадида ўтказилган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирларн  юқори савияда ўтказилишида яқиндан ёрдам берганлиги учун туман ҳокими Б. Бабоназаров, Ургут туман ҳокими Б. Жабборов ҳамда Жомбой тумани ҳокими Қ.Собировлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд  вилоят бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари берилди.

    Тадбирнинг иккинчи қисмида, ҳарбий хизматчилар ўртасида "Ош чемпионати" ўтказилди. Унда турли вилоятлардан келган юрт посбонлари ўз ҳудудларига тегишли бўлган палов пишириш бўйича ўзаро беллашишди. 

    Шундан сўнг, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

   Тадбир якунида меҳмонлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароит ва қурол-аслаҳалар кўргазмасини кўздан кечиришди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди