Шижоатга бойдир Тойлоқ ёшлари

   Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг  72-сессиясида сўзлаган нутқида: «Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат», дея таъкидлаган эдилар.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда, шу жумладан, туманимизда ёшларнинг камол топиши,таълим олиши ва меҳнат қилиши учун барча имкониятлар яратилмоқда Буни июнь ойида ўтказилган «Ёшлар ойлиги» тадбирлари  мисолида кўриш мумкин. Жумладан, 2 июнь куни Тойлоқ туман прокуратураси  ва  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  туман Кенгаши ҳамкорлигида  ўқувчилар ўртасида  «Менинг болалигим» мавзусида расмлар танлови ўтказилди.
   Танловда 200 га яқин истеъдодли ёш мусаввирларлар иштирок этишди.
Беллашув якунлари бўйича 54-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Жасмина  Исмоилова   1-ўринни, 21-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ислом Шукруллаев  2-ўринни, 14-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Саидабону Ражаббоева  фахрли 3-ўринни эгаллади.
5 июнда  туман прокуратураси, вояга етмаганлар ишлари бўйича Тойлоқ туман идоралараро комиссияси  ҳамда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тойлоқ туман Кенгаши ҳамкорлигида ўқувчи-ёшлар ўртасида «СоҚлом ҳаёт сари олҚа!» мавзусида видеоролик танлови эълон қилинди. 100 дан ортиқ истеъдодли   ўқувчи-ёшлар иштирок этган мусобақа туманимиз ёшларининг билимли, ғайратчан ва шижоатга бой эканлигини кўрсатди..
   Мусобақа якунлари бўйича 10-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Рухшона Жўраева   1-ўринни, 22-мактабнинг 9-синф  ўқувчиси Зуҳра  Нормуродова  2-ўринни, 18-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Гулзода  Муртозақулова фахрли 3-ўринни эгаллади.
Ойлик доирасида «Биз доим сен билан биргамиз» лойиҳаси асосида туман кенгаши ташаббуси билан уйда таълим олувчи бир қатор ўқувчиларимизга байрам табриги ва ўқув қуроллари  улашилди...
   Юқоридаги каби эзгу ишларимиз келгусида ҳам бардавом бўлади. Зеро, ёшларимиз — Ватанимизнинг келажагидир. Уларни яна бир неча кундан сўнг нишонланадиган «Ёшлар куни» байрами билан қизғин муборакбод қилиб, ўқиш ва ишларида зафарлар тилаймиз!

      
       Нодир  ҚУДРАТОВ,
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси.

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM