Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларга риоя этмаслик жавобгарликка сабаб бўлади

  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги “Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни тасдиқлаш ҳақида”ги 41-мҳ-сон буйруғига кўра, битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:

1 та алоҳида хизмат хонаси;

мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);

1 та сейф ёки металл шкаф;

замонавий компьютер техникаси;

1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер;

UPS қурилмаси;

телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, телефон аппарати;

интернет тармоғи;

канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).

  Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидагиларни ўзида мужассам этган қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фонди яратилиши лозим:

   Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари;

   «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами» расмий нашрлари;

   Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси тизимидан узлуксиз фойдаланиш имконияти;

ҳуқуқий нашрлар ва бошқа юридик адабиётлар (сони ва миқдори заруриятга кўра).

  Шу билан бирга ушбу буйруққа кўра, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари юридик хизмат фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун шахсан жавобгар бўлиши белгиланган.

  Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 49-моддасида, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб унга кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  Зеро, иш берувчи - давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари томонидан юридик хизмат ходимларининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларга риоя этиши қонун усуворлигига хизмат қилади.

 

М.Давронов,

Тойлоқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси                                           

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM