Тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига!!!

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 01-06/1-876-сон йиғилиш баёни асосида Тойлоқ тумани Боғизоғон маҳалласи ҳудудидан 8.9 гектар майдонда кичик саноат зонасини ташкил этишга қарор қилинди.

      Мазкур ҳудуд қулай инфратузилмага эга бўлган А-377 Самарқанд-Панжакент автомагистрал йўли ёқасида жойлашган бўлиб, марказлашган манбаалар ҳисобидан кичик саноат зонасида табиий газ, сув, электр энергияси, канализация ва бошқа инфратузилмаларнинг ташкил этилиши режалаштирилган.

    Кичик саноат зонасидаги ер майдонлари тадбиркорлик субъектларига импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи юқори қийматга эга товарлар ишлаб чиқариш бўйича янги иш ўринлари яратиладиган лойиҳаларга танлов асосида ажратилиши белгиланди.

   Ҳурматли тадбиркорлар ушбу параметрларга мос келадиган лойиҳаларини туман ҳокимлиги, сектор раҳбарларига тўғридан тўғри тақдим қилишларини сўраймиз.

   Мурожаат учун телефонлар:

   Туман ҳокимининг  биринчи ўринбосари (Ж.Хўжамуродов)            тел: +998(98) 100-33-39

 

Туман прокурори (Ф.Абдухаликов)                   тел: +998 (98) 142-09-00

 

Туман ИИБ раҳбари (Ш.Тоғаев)                        тел: +998 (98) 115-13-32

 

Туман ДСИ бошлиғи  (Ш.Шарипов)                 тел: +998 (98)110-14-04        

 

Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими

 бош мутахассиси: Ж. Абдунайимов:                   тел: +998 (93) 358-66-01   

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM