Меҳр-мурувват – дунёнинг қўш устуни

      Эҳтиёжманд кишиларга ёрдам бериш, ногирон ва беморларнинг ҳолидан хабар олиш, кўнгли яримга мадад бериш халқимизга хос бағрикенглик, меҳр-оқибатлиликнинг ёрқин кўринишидир. Ана шундай анъаналаримиз, қадриятларимиз йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда.

 

    “3-декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан туманимиздаги корхона, ташкилот, маҳалла ҳамда муассасалар ҳамкорлигида хайрия ва саховат тадбирлари ўтказилди. Кўмакка муҳтожларга ёрдам қўли чўзилди. Беморларнинг ҳолидан хабар олинди. Жумладан, туман халқ таълими бўлими ходимлари Самарқанд шаҳридаги 61-сонли ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашишди. Туманимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур ўғил-қизларнинг қалбига ўзгача қувонч улашди.  Шунингдек, тадбир сўнгида қалби ўксик болажонларга байрам туҳфалари берилди.

 

   Шунингдек, туман ХТБ томонидан бўлим тасарруфидаги умумтаълим мактабларида якка тартибда таҳсил олаётган 68 нафар ногиронлиги бўлган ўқувчилар ҳолидан хабар олинди ва совғалар улашилди.

 Қолаверса, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Қ. Исмоилов, туман тиббиёт бирлашмаси, молия бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, ДСЭНМ, Халқ банки туман филиали Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси саҳоват тадбирида фаол иштирок этишди.

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM