“IT competition” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

     Бугун ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг ўқиб билим олиши, мароқли дам олиши, қолаверса, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Хусусан, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ҳам ана шу мақсадни кўзлайди.

    Бу борада туманимизда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 27 ноябрь куни 29-сонли мусиқа ва саънат мактабида ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда шу соҳада қизиқувчи истеъдодли ёшларни аниқлаш мақсадида ўтказилган “IT competition” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

   Танловда фаол иштирок этган ва юқори балл тўплаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими ҳафтанинг сўнгги кунида ўтказилади.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM