“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот тадбирлари

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот тадбирлари доирасида Тойлоқ тумани 21-умумтаълим мактабида Вилоят Кенгаши мутахассиси С.Хайруллаев ва “Етакчи ёшлар маркази” ходими А.Бўстонов томонидан таълим муассасалари етакчилари учун семинар ўтказилди. Ёшлар етакчиларига мактабда ўқувчилар ва йўналиш сардорлари билан ишлаш тартиби, истеъдодли ёшларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўладиган ишлар, ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди. Жами 100 нафарга яқин ёшлар қамраб олинди.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM