"Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот тадбирлари

Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот тадбирлари доирасида Тойлоқ туманидаги 57 умумтаълим мактабида Вилоят ёшлар маркази координатори Х.Шамсиев ва Республика Ёшлар маркази ходими Х.Мамадиев томонидан ёшларни жаҳон тилларига жумладан, инглиз тилига бўлган қизиқишларини ошириш бўйича янгича услубда Инглиз тилидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Дарсларда тингловчилик қилган ёшлар ўзлари учун қизиқарли маълумотларгаэга бўлиб, эндиликда ҳар бирлари инглиз тилидан қўшимча дарсларга иштирок этиш истаги борлигини билдиришди. Жами 100 нафар ёшлар қамраб олинди.

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM