Жаҳолатга қарши маърифат

Туманнинг Сариосиё маҳалла фуқаролар йиғинида туман Ишчи гуруҳи томонидан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида аҳоли билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ишчи гуруҳ раҳбари А.Расулова, Сариосиё жомеъ масжиди имом хатиби Ё.Хуррамов, Миллий тикланиш демократик партияти туман бўлими раҳбари М.Мажидовалар иштирок этишди. Давра суҳбати давомида йиғилганларга ислом динининг инсонпарварлик ва маърифатпарварлик ғояларидан фойдаланиб, турли оқимларга қарши фуқароларда айниқса ёшларда иммунитетни шакллантириш юзасидан маърузалар қилинди. 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM