Туманда "Ҳоким кубоги" ташкил этилди

Туман хокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тойлоқ туман Кенгаши, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда  "Ёшлар ойлиги" доирасида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида тумандаги 50 маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича "Ҳоким кубоги" ташкил этилди. Тумандаги  БЎСМ ўйингоҳида ташкил этилган мусобақада маҳалла фуқаролар йиғинлари  томонидан ташкил этилган жамоалар ўртасида ҳар куни 4 та жамоалар беллашмоқда. Ушбу тадбир 28 июнганча давом этади. Якуний финал босқичи 30 июн "Ёшлар куни"да ўтказилиши режалаштирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM