“Энг намунали “Ёш қутқарувчи”

2019 йилнинг 12 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Энг намунали “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари Республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. 
Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган мазкур танловда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабининг “Темурбеклар” жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
Тадбир давомида таниқли хонандаларнинг чиқишлари иштирокчиларга бир олам қувонч бағишлади.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM