Ҳарбий қисмда бобурхонлик кечаси

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг туманимиздаги ҳарбий қисмида улуғ шоир, олим ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллигига бағишлаб адабий кеча ўтказилди. 
Ҳарбий  қисм қўмондонлиги томонидан Тойлоқ агротадбиркорлик касб -ҳунар коллежи билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ҳарбий  қисм  командири, подполковник И.Ҳасанов, агротадбиркорлик касб -ҳунар коллежи директори ўринбосари А.Каримовлар сўзга чиқдилар.
Шоир ҳаёти ва ижоди ўқувчилар томонидан ўзбек ва инглиз тилларида баён қилинди. Бобур ғазаллари ва рубоийлари, улар асосидаги қўшиқлар, жозибали рақслар ижро этилди.
«Универсал Тренинг Класс» НТМ Ватанпарварлик ҳарбий спорт ўқув маркази курсантларининг кўргазмали чиқишлари ҳам йиғилганларга манзур бўлди.

 

О.САНАҚУЛОВ.
ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, подполковник.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM