ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018 ЙИЛ 11 АПРЕЛДАГИ ПФ-5409-СОНЛИ ФАРМОНИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ ВА СОДДАЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, БИЗНЕС ЮРИТИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ республикада давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий мулкнинг устуворлигини янада кучайтириш, бизнес ташаббуслар, стартапларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс институционал ва таркибий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чоралар самарадорлиги ва натижадорлиги етакчи халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликларининг ижобий баҳоларида холисона акс эттирилмоқда. Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш — 2018» ҳисоботида Ўзбекистон тадбиркорлик учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатлар қаторида жаҳонда биринчи ўнталикка кирди.

Шу билан бирга, бир қатор йўналишларда тадбиркорлик соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг бюрократлашган методлари ҳали ҳам сақланиб қолмоқда, бу эса, ўз навбатида, маҳаллий бизнеснинг рақобатдошлигини жадал ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитига янги технологиялар ва инновацияларни татбиқ қилиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончни мустаҳкамлашга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

биринчидан, тадбиркорлик фаолияти соҳасида замонавий талабларга жавоб бермайдиган, умрини ўтаб бўлган кўп миқдордаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари сақланиб қолмоқда;

иккинчидан, бизнес жараёнларини бошқаришнинг бозор механизмлари жуд