Тойлоқда фермерларнинг даромадини ошириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

   Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, деҳқон ва фермерларнинг даромадини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  Зеро, ризқ-рўз бунёдкорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларга куч-ғайрат бағишлайди, дастурхонларимиз ноз-неъматга тўлади.

  Хўш, бу  борада Тойлоқ туманида қандай ишлар амалга ошириляпти, фермерларнинг даромадини ошириш қандай имкониятлар бериляпти?

   Шу каби саволларимизга бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида ташкил этилган очиқ мулоқотда муҳокама этилди.

  Хусусан, унда таъкидланди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда 28.05.2022 йилдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли Қарорига асосан туманда фермер хўжаликлари томонидан 2589 тонна биржа савдосига чиқарадиган донни ташиш (шу жумладан ички ташиш), қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш харажатлари тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.

  Бундан ташқари, фермер хўжаликлар томонидан 11826 тонна давлат захирасига харид қилинадиган доннинг ҳар бир килограмми учун 3 минг сўмдан деб белгиланди. ( 2021 йилда ҳар бир килограмм дон учун 1 минг 500 сўм). Ўтган йилга нисбатан ҳар бир килограмм дон хариди 1 минг 500 сўмга кўпайди. Бу ҳам фермерларимизнинг даромади ошишига хизмат қилади.

   Туманда 2022 йилда асосий экин майдонлардан 104788 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 104788 тоннага ёки 100 фоиз маҳсулот етиштирувчилар билан сотиб олувчилар ўртасида харид қилиш бўйича шартномалар тузилган.

  Тумандаги фермер хўжаликлари томнидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш режалаштирилган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM