Депутатлар диққатига!

   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан жорий йилнинг 23 июнь куни соат 15:00 да Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси чақирилмоқда.
    Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.
    Сессия ишида кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама этилиши режалаштирилмоқда:

   1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли байённомасининг 7 банди ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан ягона онлайин тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида.

   2. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Сайпиддиновнинг “Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2021 йил II чораги учун ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш” тўғрисида.

   3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни   қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони (129-банди) ижроси юзасидан  туман  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Р. Ҳайдаровнинг ҳисоботи.

  4. Бошқа масалалар.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM