"Ёшлар куни" тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди

     

   30 июнь Ўзбекистонда «Ёшлар куни» сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан бугун Тойлоқ туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида концерт дастури ҳамда бир қатор ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

  Тойлоқ туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тойлоқ туман кенгаши, Халқ таълими бўлими, фан, таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган байрам тадбирига сектор раҳбарлари ва ўқувчи-ёшлари таклиф этилди.

   Тадбир аввалида туман ҳокими Б. Бабоназаров сўзга чиқиб, ёшларни байрам билан қутлади. Ўтган вақт мобайнида туманда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида сектор раҳбарлари ўғил-қизларга эзгу тилакларини билдирди.

   Шундан сўнг карантин даврида онлайн дарсларни пухта ўзлаштирган ўқувчилар, туман ҳокимлиги томонидан иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида онлайн тарзда ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари ҳамда  қатор фаол ўқувчи-ёшлар, етакчи ва сардорлар туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи”, “Ташаккурномаси” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими Достон Тожибоев ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси этиб тайинланди.

  Туман маданият бўлими томонидан ўтказилган тадбирнинг концерт дастури ёшлар билан биргаликда, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi