Ёшлар жиноят суди раиси билан учрашди. Нега?

     Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини янада ривожлантириш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ  туман суди раиси М.Эргашев  ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Унда юртимизда баркамол авлод камолоти, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, ўғил-қизларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялаш масаласига ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилаётгани, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари тизимли равишда такомиллаштирилаётгани таъкидланди.           

      Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Шунингдек, тадбирда китобхонлик тарғиботига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мулоқот давомида ёшлар суд-ҳуқуқ тизимига оид ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар олишди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi