32 нафар фуқаро ишли бўлди

     Бугун 29-болалар мусиқа ва санъат мактабида  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 28 йиллиги муносабати билан ҳудудларда ҳарбий хизматни ўтаб қайтаётган фуқароларнинг ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг бандлигини таьминлаш мақсадида ўтказилган  “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да  50 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар 350 га яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этишди. Шунингдек, Ургут тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳам бўш иш ўринлари тақдимоти билан қатнашди.

                           

                           

    Мазкур ярмаркада 32 нафар фуқаро ўзларига муносиб иш танлашди ва  иш берувчи билан шартнома имзолашди. Ишга жойлашган фуқаролардан 13 нафари хотин-қизлар, 8 нафари ёшлардан иборат.

     Бундан ташқари, “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да иштирок этган ва ўзларига мақбул келадиган иш топа олмаган фуқароларга  маълумоти ва мутахассислигини инобатга олган ҳолда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi