Ватан ҳимоячилари улуғланди

    Бугун туман ҳокими Б. Бабоназаров бошчилигидаги гуруҳ иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Асрор бобо Истамовнинг хонадонида бўлишди. Улар Асрор бобони бугунги улуғ сана – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, байрам совғасини топширишди. Бир пиёла чой устида отахон билан дилдан суҳбат қуришди. Туман маданият бўлими ходимлари ҳамда мактаб ўқувчи-қизлари ижросида она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Асрор бобо қўлини дуога очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, юртбошимизга сиҳат-саломатлик, хонадонларимизга қут-барака, ишларимизга ривож тилади.

               

     Шундан сўнг, гуруҳ аъзолари хизмат вазифасини ўташ вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Акмал Мирзаахмедовнинг оила аъзолари билан учрашишди ва уларга туман ҳокимининг байрам совғаси – музлатгич ҳамда туман мудофаа бўлими бошлиғи Д. Сидиқназаровнинг пул мукофотлари топширилди.  Акмалжоннинг турмуш ўртоғи Ҳ. Боботоевага ва унинг 3 нафар фарзандига сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилашди.

                             

                             

                             

     Кейинги манзил туманимизда жойлашган 9224 ҳарбий қисм бўлди. У ерда туман ҳокими Б.Бобоназаров ҳарбий хизматчилар билан учрашиб, дастурхон атрофида бир пиёла чой ичишди. Тадбирнинг маданий қисмида туман ҳокими сўзга чиқиб, ушбу ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган Ватанимиз ҳимоячиларини байрам билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди ҳамда мамлакатимиз мудофаасини мустаҳкамлашдаги муносиб хизмати, она-Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги алоҳида меҳнати учун ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳини ташаккурнома ва байрам совғалари билан тақдирлади.

                                 

                                 

                                 

    Тадбир сўнггида туман маданият бўлими ходимлари мусиқий дастурларини намойиш этишди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi