Қиш мавсумини беталофат ўтказайлик!

     Вилоят ҳокими ўринбосари А.Шукуров томонидан жорий йилнинг 22 ноябрида тасдиқланган “2019-2020 йиллар иситиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳокими Б. Бобоназаров, барча сектор раҳбарлари, шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ФВБ туманга бириктирилган масъул ходими Б. Болтаев, туман ФВБ ЁХБ, тумангаз филиали, электр таъминоти корхонаси раҳбарлари, фавқулодда ёнғинни олдини олиш жамияти аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.

     Йиғилишда туман ҳокими Б. Бобоназаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сонли “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, туман ҳокимининг 2019 йил 5 январдаги 1-Ф-сонли  “Туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларини олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини ташкил қилиш борасида 2018/2019 йил куз-қиш мавсумида, яъни 2018 йил декабр-2019 йил март ойларида тумандаги секторларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли турар жойлари ва корхона, ташкилотларда амалга оширилган профилактик тарғибот ишлари самара берганлиги, туман ҳудудида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ нохўш ҳолатлар қайд этилмаганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

 

     Шунингдек, бу йилги қиш мавсумини беталофат ўтказиш, бунинг учун аҳоли хонадонларини иситиш, маиший эхтиёжлари учун табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ёқилғисидан фойдаланишда бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда иситиш мосламаларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини аҳолига кенг миқёсда тушунтириш ва тарғибот олиб бориш, жорий йил бошида ташкил этилган туман комиссияси ва ишчи гуруҳлар фаолиятини қайта йўлга қўйиш лозимлигини алоҳида таъкидлади

   Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман ЁХБ бошлиғи Б.Ҳолиқулов сўзга чиқиб, республикамиз ва вилоятимиз ҳудудида сўнгги кунларда содир бўлган фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши оқибатлари тўғрисида маълумот берди.

     Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилингач тегишлича қарор қабул қилинди.

 

 

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi