Туманда Сафия Сафтарованинг хайрия концерти намойиш этилди

2019 йилнинг 30 май куни туман марказида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сафия Сафтарованинг хайрия концерти ташкил этилди. Концерт дастури туман ҳокимлиги ва Самарқанд вилоят Маданият ва санъат ходимлари "Эъзоз" ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирга туман фаоллари билан биргаликда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз аёллар кенг жалб қилинди. Тадбир давомида Сафия Сафтарова ва туман Маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият улашишди.

 

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi