Соҳибқирон руҳига эҳтиром

Бугун 9 апрель куни Тойлоқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида, буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб туман фаоллари иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими Б.Бабоназаров кириш сўзи билан очиб, А.Темурнинг Ватанимиз тарихида тутган буюк ўрни тўғрисида тўхталиб,  кўз ўнгимизда Амир Темур деганда, мардлик, жасорат, ватанпарварлик тимсоли мужассамлашган тарихий қаҳрамон гавдаланади. У нафақат давлат арбоби, балким, буюк саркарда, ўз даврида маданият ва маърифат ривожига улкан ҳисса қўшган буюк шахс ҳисобланади.  А.Темур таваллудининг 683 йиллиги ва Тойлоқ тумани ташкил этилганлигининг 27 йиллиги билан табриклади.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi