Тойлоқда 150 ўринли замонавий боғча биноси фойдаланишга топширилди

Image_tadbir: 

  “Бирлик” маҳалласида қурилган 20-мактабгача таълим ташкилотининг янги ва замонавий қиёфада фойдаланишга топширилганлиги 3123 нафар аҳоли истиқомат қиладиган мазкур қишлоқ аҳлига байрам совғаси бўлди.
   Боғчанинг эски биноси 1986 йилда қурилган бўлиб, шароити қониқарсиз ва паст қувватда ишлаётганлиги сабабли “Ташаббусли бюджет” порталига реконструкция қилиш бўйича ташаббус киритилган эди. "Опен бюджет" маблағларидан 570,6 млн сўм, қолаверса, туман маҳаллий бюджетидан 200 млн сўм сарфланган мазкур мактабгача таълим ташкилотининг қуввати 100 ўриндан 150 ўринга оширилди.
   МТТ биносининг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев, МТБ ходимлари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди ва бинода болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi