Тойлоқда мактабгача таълим тизими қамрови 75 фоизга етди

Image_tadbir: 

  Бу ҳақда бугун туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Абдуазиз Мирзаев ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид  Жўжамуродов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.  

  Берилган маълумотларга кўра, Тойлоқ туманида бугунги кунда 3-7 ёшли болалар 17 719 нафарни ташкил қилиб,  шундан 13 293 нафар болалар туманда фаолият кўрсатаётган жами 196 та яъни, 44 та давлат, 4 та ДХШ, 2 та нодавлат, 146 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

  2021 йил бошида 138 та (42 та давлат, 1 та ДХШ, 2 та нодавлат, 93 та ОНМТТ)  мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб қамров 59 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг биринчи чорагида 75,0 фоизга етказилган.

   Шунингдек, йил якунига қадар 3 та ДМТТларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳисобига 300 нафар, 2 та ДМТТларида қўшимча гуруҳ очиш ҳисобига 194 нафар, 4 та янги давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини очиш ҳисобига 370 нафар, 40 та 50 ўринли ОНМТТочиш ҳисобига1750 нафар, тумандаги 8 та МФЙ ларда 6 ёшли болаларни мажбурий бир йиллик бепул таълимга қамраб олиш ҳисобига 300 нафар, 25 ўринли 30 та ОНМТТлари қувватини 50 тага ошириш ҳисобига 750 нафар ва тумандаги МТТлар йўқ 3 та маҳаллаларда мобил гуруҳларни ташкил этиш орқали 90 нафар, йил охирига қадар яна 3 754 нафар, жами 16 430 нафар 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ҳисобига қамров даражасини 93 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi