Навбатдаги сессия чақирилмоқда

Депутатлар диққатига!

    “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан жорий йилнинг 19 июль куни соат 15:00 да Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси чақирилмоқда.
    Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.

    Сессия ишида кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама этилиши режалаштирилмоқда:

       1.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Хўжамуродовнинг “Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботи.
2.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тойлоқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоиловнинг 2021 йил II-чорак давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
3.  Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2021 йил II-чорак давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
4.  Тойлоқ туманлараро фуқаролик судининг 2021 йил II-чорак давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
5.  Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил II-чорак давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
6.  Туман Молия бўлими мудири А.Шариповнинг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисидаги ҳисоботи.
7.  Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Нажмиддиновнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи юзасидан ҳисоботи.
8.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижроси, хусусан ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари ҳамда иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи.
9.  Тойлоқ туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 2-чорак  даромадлар режасини  орттириб бажарилган қисми хисобидан амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида.
10.  Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Хушназаровнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича  ахбороти.
11.  Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман “Ёшлар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш ва сарфланишини назорат этиш тўғрисида.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi