Туман ҳокими Чорбоғтепа ёшлари учун сайёр қабул ўтказди

 

 Тойлоқ туман ҳокими Б.Бабоназаров Чорбоғтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар билан учрашди. Сайёр қабул тарзида ўтган учрашувда йигит-қизларнинг ўй-ташвишлари,  муаммолари ва таклифлари тингланди. 

    Сайёр қабулда уюшмаган ёшлар,  шунингдек,  туман ташкилотлари раҳбарлари,  маҳалла фаоллари иштирок этишди.  Сайёр қабул давомида ёшлар  бандлик, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит ажратиш, уй-жой каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Шунингдек, қишлоқдаги айрим муаммоларни бартараф этиш борасида ўзларининг фикр ва таклифларини ўртага ташлашди.

   Мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга қисқа муддатларда ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича ахборот бериш вазифаси юклатилди.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi