“Ёшлар поезди” тарғибот гуруҳлари Тойлоқ туманида

Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот тадбирлари доирасида Тойлоқ тумани 21 умумтаълим мактабида тумандаги барча таълим муассасалари умумтаълим мактаби ёшлар етакчилари ва ноқобил ва нотинч оила фарзандлари иштирокида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Республика Марказий Кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти раиси М.Сафарова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти раҳбари А.Жалилов  бошчилигида “Ёшлар етакчилари томонидан оилада маиший зўравонликка учраган мактаб ўқувчилари билан профилактик ишларни амалга ошириш методологияси” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Семинарда ёшлар етакчиларига дарс машғулотларига мунтазам равишда иштирок этмасдан, оиладаги зўравонлик оқибатида мажбурий меҳнатга жалб қилинган ёшларни психологик сухбат асосида аниқлаб, уларни психолог билан биргаликда муаммоларини хал этилишига профилактик тадбирларга жалб этган ҳолатга кўмаклашиш, оилада шавқатсизликка ҳамда зўравонликка учраб, ўзига бўлган ишончини йўқотган вояга етмаган ўқувчилар билан профилактик ишларни алоҳида дастурлар асосида амалга ошириш, ушбу тоифадаги ёшлар билан индивидуал ишлаш тартиблари тўғрисида бир қанча маълумотлар берилди. Семинар музокара тарзида давом этиб, ёшлар етакчилари ўзлари қизиқтирган саволларга тўлиқ маълумотларга эга бўлишди. Тадбирда 100 нафар ёшлар қамраб олинди.

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM