"Шуҳрат"га муносиб йигит

Тойлоқ туманида 2019 йилнинг 13-апрель куни Жумабозор қишлоғи, Хўжақишоқ МФЙ раиси Мелиқулов Бозорбой Негматовичнинг хонадонида катта шодиёна аскар тўйи бўлиб ўтди. Унинг ўғли Негматов Шерзод Бозорбой ўғли ҳарбий хизматда ватанимиз чегараси сарҳатларини қўриқлашда кўрсатган алоҳида жасорати учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига асосан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Мукофотни Негматов Шерзод Бозорбой ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони қўлидан олганлиги, бутун Жумабозор халқи қатори туманимиз аҳлини ҳам қувонтириб юборди. Шу муносабат билан эрталаб тонг сахардан маҳалла аҳли, Шерзод ўқиган мактаб жамоаси, тумандаги сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари Мелиқуловлар хонадонида бўлиб фарзанди Негматов Шерзодни она - Ватанимизни жон дилдан севадиган, иймонли, эьтиқодли юртига фидоий баркамол инсон қилиб тарбиялашдаги алоҳида намунали хизматлари учун ота-онаси Мелиқулов Бозорбой Негматович ва Жумаева Дилором Раббимовналарга туман ҳокими миннатдорчилик билдириб, туман ҳокимининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан табриклади.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM