Туманнинг Сарибозор маҳалла фуқаролар йиғинида 75 ўринли 24-сонли мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тадбирда туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович, 2 сектор раҳбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Шермуҳамедов Маъруф Қобилжонович, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди.